Skip to content
sherzodr edited this page Oct 8, 2020 · 4 revisions

Ўзбекистонда эвапотранспирация

Ушбу тадқиқот асосий мақсад - Ўзбекистон иқлим шаротида экинларнинг мавсум мобайнида қанча сув талаб қилишини аниқлаш

Экинларнинг сув талаби ўрганишнинг асосий йўриқномаси сўзсиз, БМТ-ФАО нинг "56-суғориш ва дренаж" бюллетенидир. Бу бюллетенда Пенман-Монтит тенглмасидан фойдаланган ҳолда турли иқлим шароитларидан келиб чиқиб экинларнинг сув сарфини аниқ ҳисоблаш усули тарғиб қилинган.

Шу пайтгача Ўзбекистон иқлимидаги экинларнинг сув сарфи ҳақида тўлиқ, бирламчи маълумот манбаъларини тополмадик. Натижада ушбу проект Дунёга келди.

github.com порталининг бизга қўл келадиган жиҳати шундаки, бу маълумотлардан истаган одам нусха олиб, унга ҳиссасини қўшиб, яна порталда чоп қилиши мумкун. Зеро бу Замин, бу Қуёш ва бу оби-ҳаёт барчамизники!

Бирламчи манбаълар data/sourcedata директориясида сақланади. Унда *.csv туридаги файлларни топасиз. Бу файллар турли манзиллардаги об-хаво маълумотларидир. Ҳар бир файл битта манзил маълумотини сақлайди. Ҳар файлда 1979-2014 йиллар оралиғидаги кунлик маълумотлар сақланади.

script.py дастури эса айнан ўша маълумотларни ўқиб, Панман-Монтит тенгламаси орқали EToни ҳисоблаб, маълумотлар жамлаб data/eco.csv файлига кўчиради. Айнан шу файл барча тадқиқотда ишлатилган маълумотларнинг барини сақлайди.

eto.xlsx файли эса Excel жадвали бўлиб, унда eto.csvдаги маълумотлар Power Pivot дастури орқали таҳлил қилиниб, диаграмма ва жамловчи жадваллар ни яратади.

Диаграммалардан фойдаланган ҳолда report/eto-report.docx ҳисоботи ёзилган. eto-report.pdf файли эса *.docx файлининг айнидир.